«ҲЭТ» 1 ноябрдан чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ушбу санадан бошлаб чиқинди хизматидан 3 ойлик қарзи бўлган шахсларга «свет» учун тўловлар қабул қилинмаслиги режалаштирилганди. Бироқ, бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур.
Қашқадарёда йилнинг биринчи чорагида 351 мингдан ортиқ хонадондан чиқинди ташиш бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун 15 млрд сўмдан зиёд тўлов ундирилди. Рақобатни риожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аралашуви билан улар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хоразм вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи оширилди. Эндиликда Урганч шаҳри ва Урганч тумани аҳолиси хизмат учун бир ойда 5880 сўм, Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманлари аҳолиси эса 4592 сўм тўлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди. Нархлар 1200−2000 cўм оралиғида кўтарилди.
Ўзбекистонда чиқинди полигонларини инвестициялар киритишга жозибадор қилиш учун уларнинг буфер ҳудудларига махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ҳамда органик усулда ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг